Ўзбекистон | 16:30 / 13.07.2018
8042
1 дақиқада ўқилади

Тошкент шаҳри ҳокимининг жанубий кореялик маслаҳатчиси режадаги лойиҳалар ҳақида маълумот берди

12 июль куни «Электрон ҳукумат» тизимини ривожлантириш марказида ҳокимият ишида замонавий АКТни жорий қилиш бўйича Тошкент шаҳар ҳокими маслаҳатчиси сифатида жалб қилинган Ким Ю Шик билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашув давомида Ким Ю Шик «Сеул шаҳрининг «ақлли ечимлари», унинг норматив-ҳуқуқий тартибга солиниши, энг яхши амалиётлари ва амалга ошириш усуллари» мавзусида тақдимот ўтказди.

Марказ матбуот хизмати хабарига кўра, тақдимотда Марказ ходимлари ақлли шаҳар ва хавфсиз шаҳар ечимлари, шунингдек IT-технологиялари билан танишишди. Шу билан бирга, ҳоким маслаҳатчиси келгусида Тошкент шаҳрида жорий қилиш режалаштирилаётган лойиҳалар ҳақида сўзлаб берди.

Семинар якунида иштирокчилар мавзуга доир саволларига батафсил жавоблар олишди.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид