Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой дунёда хавфсизликка эришиш шартларини айтди
Умумий хавфсизликка эришиш учун бутун халқаро ҳамжамият биргаликда ҳаракат қилиши зарур, деди Хитой Компартияси Марказий қўмитаси сиёсий бюроси аъзоси, халқаро масалалар бўйича гуруҳ раҳбари Ян Цзечи.
"Мутлақ хавфсизлик – бошқа мамлакатдан келадиган хавфни бартараф қилиш учун ўша давлатга қарши ҳаракат, бошқа давлатдаги беқарорлик эвазига бир давлатнинг хавфсизлигини таъминлашга уриниш каби хаёлотдир", — деди Ян Цзечи ҳар йили Пекинда ўтказиладиган 7-Жаҳон тинчлик форуми очилишида.
Унинг айтишича, у ёки бу муаммо юзага келганида куч ишлатиш билан таҳдид қилиш ёки "қўшнингни қашшоққа айлантир" сиёсатини қўллаш ўрнига дарҳол уни биргаликда ҳал қилиш йўлини топиш керак.
"Умумий хавфсизлик нуқтаи назаридан келиб чиққан ҳолда биз биргаликда мавжуд муаммоларга қарши курашиш учун комплекс қадамларни қўйишимиз лозим, мамлакатлар хавфсизлик, терроризм ва экстремистик мафкураларга қарши кураш масалалари бўйича ҳамжиҳатликни кучайтиришлари даркор", — деди у.
Мавзуга оид
22:32 / 17.06.2026
Трамп Россия ва Хитойни «бутун дунёни портлатиб юбормаслик» учун ядровий келишувга чақирди
20:41 / 17.06.2026
Хитойнинг йирик нефть-газ компанияси топ-менежери пора учун ўлимга ҳукм қилинди
17:47 / 17.06.2026
Шавкат Мирзиёев Хитойнинг етакчи компаниялари ва молия институтлари делегацияси билан учрашди
09:56 / 16.06.2026