Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Учувчилар гуруҳи Франция байроғи рангларини адаштириб қўйишди
Patrouille de France француз пилотаж гуруҳи аъзолари Францияда Бастилия олиниши куни нишонланиши муносабати билан ўтказилган парадда миллий байроқ ранглари кетма-кетлигини адаштириб қўйишди. Le Dauphine Libere нашрининг маълум қилишича, учувчилар Париж осмонида қизил-кўк-оқ-қизил байроқ ҳосил қилишган.
9 та самолёт шаҳар узра учиб, байроқдаги учта ранг: кўк, оқ, қизил рангдаги тутун чиқариши керак эди. Бироқ кўк тутун чиқариши керак бўлган самолётлардан бири қизил ранг чиқариб юборган.
Бу парадда юз берган ягона кўнгилсиз ҳодиса бўлмади. Мотоциклчилар ўтиши вақтида улардан иккитаси томошабинлар, жумладан президент Эммануэль Макрон ўтирган трибуна яқинида бир-бирлари билан кичик тезликда тўқнашиб кетишган. Айтиш жоизки, мотоциклчиларга ҳеч нарса қилмаган ва улар тез орада сафга қўшилишган.
Бастилия олиниши куни француз миллий байрами бўлиб, 1880 йилдан бери нишонланиб келинади. Байрам анъанавий равишда Париждаги Елсий майдонларида ўтади.
Мавзуга оид
11:00 / 10.06.2026
Париж исроиллик вазирга қарши санкциялар жорий қилди
15:43 / 31.05.2026
Парижда «ПСЖ» фанатлари тартибсизлик келтириб чиқарди – фотолар
23:08 / 21.05.2026
Париж Фаластин халқига фахрий фуқаролик бермоқчи
08:32 / 21.05.2026