Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонлик журналистлар Туркияда магистратура ва доктарантурага ўқишга тавсия этилади
2018 йилнинг 14 июль куни Ўзбекистон мустақил босма ОАВ ва Ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди ҳамда Туркия Жумҳурияти Кастомону Давлат Университети билан ўзаро ҳамкорлик мемарандуми имзоланди.
Ўзбекистон ва Туркия раҳбарларининг давлат ташрифларидан сўнг, давлатлар муассасалари ўртасида кенг ҳамкорлик муносабатлари ўрнатила бошланди. Эътиборли жиҳати шундаки, Жамоат фонди Туркия Давлат таълим муассасаси билан ўзаро ҳамкорлик битими имзолаган биринчи нодавлат нотижорат ташкилот бўлди.
Меморандумни Туркия Жумҳурияти томонидан Кастомону Давлат Университети ҳайъати раҳбари, университет ректори, профессор ва фан доктори Сайид Айдин, Ўзбекистон мустақил босма ОАВ ва Ахборот Агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлатириш Жамоат фонди директори Саид-Абдулазиз Юсуповлар томонидан имзоланди.
Ушбу меморандумга мувофиқ Жамоат фонди ҳар йили Ўзбекистонда фаолият юритаётган 10 нафар журналистни Кастомону Давлат Университети журналистика факультети магистратура ва доктарантурасига ўқишга тавсия этади. Ушбу тавсияга кўра, талабалар имтиҳонсиз ва бепул таълим олиш имкониятига эга бўлишади. Бундан ташқари, меморандумда йилда 2 марта ўзбекистонлик журналистлар учун Кастомону Давлат Университетида халқаро семинарларда иштирок этиш имконияти яратилди.
Мавзуга оид
22:23 / 08.06.2026
Ҳарбий тиббиёт соҳасида Туркия билан ҳамкорлик ривожлантирилади
13:14 / 07.06.2026
Олти йилдан буён қидирувда бўлган ўзбекистонлик аёл Туркияда ушланди
16:20 / 26.05.2026
Ўлим тўшагида очилган сир: турк тадбиркорининг Швейцария банкига қарши молиявий уруши
13:52 / 26.05.2026