Жаҳон | 00:26 / 15.07.2018
15161
2 дақиқада ўқилади

Фаластинликлар бир кун ичида Исроил томон 100 тага яқин ракета отдилар

Фото: AFP

Фаластинлик жангарилар 14 июлда Исроилнинг жанубий ҳудудлари томон 100 тага яқин ракета ва мина отдилар, улардан 20 таси уриб туширилган. Бу ҳақда исроиллик генерал Цвика Хаймович маълум қилди. 

Тундан бери давом этаётган зарбалар алмашинуви 4 йил ичидаги энг йирик кескинлик деб аталмоқда.

Исроиллик ҳарбийнинг тушунтиришича, Исроилнинг ракета ҳужумига қарши тизимлари бўш ерларга тушувчи ракеталарга инобатга олмасликка дастурлаштирилган.

Хаймович маълумотларига кўра, ракета отишларни ХАМАС жангарилари “Ислом жиҳоди” кўмагида олиб бормоқда. Жангарилар 10 кмгача мўлжалланган снарядлардан фойдаланишмоқда, бироқ уларда узоқроққа учувчи ракеталар ҳам бор. 

Ракеталардан биттаси Сдерот шаҳридаги уйлардан бирига теккан ва 3 кишининг яраланишига олиб келган. 

Исроил авиацияси тундан бери Ғазо секторидаги ўнлаб мўлжалларни бомбардимон қилмоқда. Фаластинлик шифокорлар 2 киши ҳалок бўлгани, 14 киши яраланганини маълум қилишган. 

Ғазо секторидаги охирги йирик ҳарбий амалиёт 2014 йил ёзида 2 минг фаластинлик ва 70 дан кўпроқ исроилликнинг ҳаётини олиб кетганди.

Мавзуга оид