Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бир кунда 520 минг дона. Роналду ёзуви туширилган «Ювентус» футболкалари шиддат билан сотилмоқда
«Ювентус» янги аъзоси Криштиану Роналдунинг фамилияси туширилган футболкалар сотуви бошланган илк куниёқ 520 минг дона маҳсулот сотишга муваффақ бўлди. Бу ҳақда Yahoo Sport хабар бермоқда.
Бир дона футболканинг нархи 105 евро туришини ҳисобга олсак, клуб бир кун ичида 55 миллион евро ишлаб топгани маълум бўлади. Бундан ташқари, таҳлилчилар «Ювентус»нинг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари кузатувчилари сони ҳам фаол равишда ошиб бораётганини қайд этишмоқда.
Роналду ўтган ҳафта Мадриднинг «Реал» клубидан 100 миллион евро эвазига Турин клубига ўтди. Унинг йиллик маоши, ОАВдаги хабарларга кўра, 30 миллион еврони ташкил этади.
Мавзуга оид
18:03 / 11.06.2026
Месси ва Роналдуда 6-мундиал, Мбаппе Клозедан ўтиши мумкин. ЖЧ-2026 интригалари
16:03 / 27.05.2026
Forbes дунёнинг энг сердаромад спортчилари рейтингини эълон қилди
11:34 / 22.05.2026
Роналду ниҳоят Саудияда чемпион бўлди
20:28 / 19.05.2026