Жаҳон | 14:18 / 16.07.2018
33276
1 дақиқада ўқилади

Трамп Россия билан ёмон муносабатлар сабабини айтди

Фото: REUTERS

АҚШ президенти Дональд Трампнинг маълум қилишича, Россия ва Қўшма Штатлар ўртасидаги ёмон муносабатларга АҚШ томонидан қўйилган аҳмоқона қадамлар сабаб, деб ҳисоблайди. Бу ҳақда Трамп твиттердаги саҳифасида ёзган.

АҚШ президентининг фикрича, Россия билан муносабатлар ҳеч қачон ҳозиргидек ёмон аҳволда бўлмаган.

«Россия билан муносабатларимиз, Қўшма Штатлар томонидан кўп йиллик аҳмоқона ҳаракатлар ва бетайинлик сабаб ҳеч қачон бундан ёмон даражада бўлмаганди. Ҳозир эса, яна жодугарларга ҳам ов эълон қилинг!», - дея маълум қилган Трамп.

АҚШ етакчиси Хельсинкида бўлиб ўтадиган Россия ҳамда АҚШ саммити куни шундай баёнот билан чиқди. Оқ уй томонидан эълон қилинган жадвалга кўра, Путин ва Трамп яккама-якка учрашуви Тошкент вақти билан соат 15:20да бошланади. Тахминларга кўра, мулоқот тушликка уланиб кетади, шундан сўнг қўшма матбуот анжумани ташкил этилади.

Мавзуга оид