Жаҳон | 08:10 / 17.07.2018
4948
1 дақиқада ўқилади

Бразилияда 10 дан кўпроқ машинанинг тўқнашуви оқибатида 8 киши ҳалок бўлди

Фото: Folha de Sao Paulo

Бразилияда 16 июлда 11 та автомобилнинг тўқнашиб кетиши оқибатида камида 8 киши ҳалок бўлди, 64 киши жароҳат олди.

Folha de Sao Paulo портали маълумотларига кўра, йўл-транспорт ҳодисаси Минас-Жерайс штатида юз берган. 5 та енгил, 5 та юк машинаси ва битта автобус ўзаро тўқнашиб кетган. Воқеа жойида ёнғин чиққан. Оқибатда 4 киши тириклайин ёниб кетган. Йўлнинг икки йўналиши бўйича ҳаракат тўхтатиб қўйилган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид