Жаҳон | 22:50 / 17.07.2018
10045
1 дақиқада ўқилади

Эквадорда атиргуллардан эҳром қурилди

Фото: AFP

Эквадорнинг Педро-Монкайо шаҳрида ярим миллионта атиргулдан эҳром қурилди. Бу композиция эвазига энг йирик гуллар композицияси бўйича жаҳон рекордини янгилашга умид қилинмоқда.

Композиция металл тўрдан иборат каркас ячейкаларига гулларни жойлаштириб чиқиш орқали ҳосил қилинган. Эҳром майдони минг квадрат метрдан кўпроқни ташкил қилган. 

Шаҳар мэри маҳаллий аҳоли 30 йилдан кўпроқ вақтдан бери атиргуллар ўстиришини ва уларнинг гуллари дунёдаги энг яхшилари эканини исботламоқчи. Уларнинг бунинг уддасидан чиққан-чиқмаганлари кейинроқ маълум бўлади.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид