Жаҳон | 09:10 / 17.07.2018
7846
1 дақиқада ўқилади

Кубадаги авиаҳалокат сабаби маълум қилинди

Фото: DPA

Май ойида Кубада содир бўлган авиаҳалокат учувчилар хатоси сабабли юз берган. Бу ҳақда ҳалокатга учраган самолётга эгалик қилган Global Air компанияси раҳбари Мануэль Родригес маълум қилди. 

Мутахассислар самолётдаги борт овоз ёзгичи ва парвоз ахбороти қайд қилгичидан олинган маълумотлар асосида шундай фикрга келганлар. 

“Самолёт экипажи ҳалокатгача бажарган барча ҳаракатларни гавдалантириш учун симуляторда парвоз реконструкция қилинди. Бу учувчилар парвозни катта бурчак остида бажаришгани, бу эса кўтариш кучи йўқолиши ва самолётнинг қулашига сабаб бўлганини кўрсатган”, деб маълум қилган Родригес.    

Бортида 104 йўловчи ва экипажнинг 9 аъзоси бўлган Boeing 737 самолёти 18 май куни Гавана аэропортидан деярли кўтарилиши биланоқ ерга қулаган. Оқибатда 112 киши, жумладан 5 бола ҳалок бўлган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид