Саудиялик аёллар учувчилик касбини эгаллашлари мумкин
Саудия Арабистони сўнгги пайтда қатор соҳаларда инқилобий ўзгаришларни амалга ошириб келяпти. Жумладан, аёлларнинг автомобиль бошқариши ва ҳайдовчилик гувоҳномаси олишларига рухсат берилди. Яқин орада самолётларда аёл учувчиларни кўриш мумкин бўлади.
Reuters ҳисоботида айтилишича, соҳада етакчи рекруитер Oxford Aviation Academy сентябрь ойида бошланадиган дарсларга қатнашиш учун юзлаб аёллардан аризаларни қабул қилди. Машғулотлар Даммамнинг шарқий шаҳрида жойлашган янги филиалда бўлиб ўтади.
«Одамлар авиацияни ўрганиш мақсадида хорижга чиқиб кетишяпти. Учувчилик аёллар учун нисбатан қийинчилик туғдириши барчага маълум. Аёллар чекланган шароитда яшайдиган замонлар ўтиб кетди. Барча имкониятлар биз учун. Истак бўлса бўлгани», дея фикр билдирди Далал Яшар.
Авиация мактаби ҳамда аэропортларда парвоз симуляторлари учун халқаро марказ фаолияти йўлга қўйилади. Ижрочи директор Усмон ал-Мўтаирий талабаларни ўқитиш назарий ва амалий босқичлардан иборат бўлишини айтиб ўтди.
Ярим оролда аёлларнинг автомобиль ҳайдашига анча йиллар давомида тақиқ қўйиб келинганди. Бу мамлакатда аёллар репрессияси сифатида баҳоланган. Ўтган ойда эса бу ҳолатга чек қўйилди. Ёш шаҳзода Муҳаммад ибн Салмон мамлакат иқтисодиётини жадаллаштириш ва фуқаролик жамиятини шакллантириш мақсадида чуқур ислоҳотлар олиб бормоқда. Ўзгаришлар оқими ғарблик иттифоқчилар томонидан илиқ кутиб олинди. Аммо ҳалигача мамлакатда бунга қаршилик қилаётганлар талайгина.
Мавзуга оид
08:10 / 12.11.2024
Ўзбекистонга Саудия компанияларининг қарийб 2,5 млрд долларлик инвестициялари жалб этилади
19:01 / 11.11.2024
Ўзбекистон ва Саудия бош прокурорлари тергов ва ахборот алмашинувида ҳамкорлик бўйича келишув имзолади
09:25 / 11.11.2024
Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистонига жўнаб кетди
18:01 / 10.11.2024