Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Зидан «Ювентус»га қайтиши мумкин
Мадриднинг «Реал» клуби собиқ бош мураббийи Зинедин Зидан «Ювентус»да раҳбарлик лавозимларидан бирига тайинланиши мумкин.
Испаниядаги Libertad Digital нашри хабарига кўра, Зиданга «Юве»да спорт масалалари бўйича маслаҳатчи лавозими таклиф қилинган. У бу таклифни қабул қилиши кутилмоқда. У октябрь ойида «Ювентус»га қўшилиши мумкин.
10 июль куни «Ювентус» «Реал»да 9 йил давомида тўп сурган Криштиану Роналдуни ўз сафига қўшиб олганди. Ушбу португалиялик футболчи Турин клубида 4 йил давомида 30 миллион евродан маош олади.
Зидан 2016 йил январидан «Реал»ни бошқаришга киришди ва кейинги 3 мавсум давомида кетма-кет 3 бор Чемпионлар Лигасида зафар қучди. У май ойида навбатдаги чемпионликдан кейин Мадрид клубини тарк этди.
AS хабарига кўра, Зидан Роналду билан янги шартнома бўйича муаммолар туфайли клубдан кетган.
Маълумот учун, франциялик мутахассис 1996-2001 йилларда футболчи сифатида «Ювентус» шарафини ҳимоя қилганди.
Мавзуга оид
18:03 / 11.06.2026
Месси ва Роналдуда 6-мундиал, Мбаппе Клозедан ўтиши мумкин. ЖЧ-2026 интригалари
16:03 / 27.05.2026
Forbes дунёнинг энг сердаромад спортчилари рейтингини эълон қилди
11:34 / 22.05.2026
Роналду ниҳоят Саудияда чемпион бўлди
20:28 / 19.05.2026