Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Boeing АҚШ президенти учун 3,9 млрд долларлик янги самолётлар етказиб беради
Пентагон, Оқ уй ва Boeing компанияси 18 ойлик музокаралардан кейин АҚШ президенти учун 2 та янги самолёт шартномаси нархи бўйича келишувга келди. Аввалроқ Дональд Трамп ушбу буюртмани жуда қимматлиги сабабли бекор қилишни талаб қилганди. Самолётлар 2024 йил охиригача етказиб берилади.
Шартнома нархи 3,9 млрд долларни ташқил қилади. Таъкидланишича, шартнома нархи инфляция ва жорий харажатлар ҳисобга олинган ҳолда Пентагон мўлжаллаганидан 1 млрд доллар камроққа айланган.
Ҳозирда қўлланиладиган 2 та президент самолёти Boeing-747 Air Force One алмаштирилишга муҳтож, уларга хизмат кўрсатиш жуда қимматга тушмоқда. Янги самолётларни харид қилиш бўйича қарор аввалги президент Барак Обама вақтида қабул қилинган.
Бироқ Трамп президент сайловларидаги ғалабадан кейин шартномани нархи қимматлиги сабабли танқид қилган. Оқ уйда таъкидланишича, Boeing билан янги шартномадан 1,4 млрд доллар маблағ тежалади.
Янги самолётлар қизил, оқ ва кўк рангларга бўялади.
Мавзуга оид
20:07 / 27.04.2026
Boeing дунёдаги энг катта ва қудратли икки двигателли юк самолётини тақдим этди
07:48 / 05.02.2026
Жаҳон авиабозоридаги талаб: Boeing ва Airbus’нинг 2025 йилги буюртма китоби
11:17 / 20.10.2025
Ҳонгконгда Boeing учиш-қўниш йўлагидан чиқиб кетди ва денгизга қулади
09:02 / 23.09.2025