10:50 / 18.07.2018
22922

Россиялик Мария Бутина АҚШга қарши жиноят қилишда айбланмоқда

Фото: Facebook

АҚШда ҳакамлар ҳайъати россиялик Мария Бутинани фитна ва рўйхатдан ўтмасдан хорижий агент сифатида фаолият кўрсатганликда айблади.

Аввалроқ Бутина рўйхатдан ўтмасдан хорижий агент сифатида ишлаш мақсадида бўлганликда айбланганди. Иккинчи айблов бўйича у 10 йилгача қамалиши мумкин.

«2015 йил ёки ундан аввалроқ ва ҳозирга қадар Бутина ҳамда ҳакамлар ҳайъатига маълум ва номаълум шахслар Колумбия округи ва бошқа жойларда АҚШга қарши жиноят содир этиш учун тил бириктиришган», — дейилади айблов хулосасида.

Калта стволли қурол олиб юриш тарафдори сифатида ном чиқарган Мария Бутина АҚШда 2015-2016 йиллардаги сайловолди даврида республикачилар партияси ва Кремль ўртасида «норасмий алоқа канали» яратишга уринишда айбланмоқда. Гумон қилинишича, у бу борада Марказий банк раиси ўринбосари ва собиқ сенатор Андрей Торшин билан ҳамкорлик қилган.

Top