Жаҳон | 22:32 / 25.10.2019
14435
1 дақиқада ўқилади

Жосусликда айбланган россиялик Мария Бутина АҚШда озод этилди

Фото: ТАСС

Жосусликда айбланган россиялик Мария Бутина АҚШда турмадан озод этилиб, АҚШ иммиграция хизмати ходимларига топширилди.

Россиянинг Вашингтондаги элчиси Анатолий Антонов журналистларга Бутинанинг Москвага 26 октябрда қайтишини маълум қилган.

“Қурол учун ҳуқуқ” жамоатчилик ҳаракати асосчиси бўлган Бутина 2018 йил 15 июлда АҚШда жосуслик ва Россия агенти сифатида фаолият юритиш гумони билан ҳибсга олинган. АҚШ адлия вазирлиги унга АҚШда “хорижий агент сифатида ишлаш” айбловини қўйган.

Бутина Россия ҳукумати манфаати йўлида тил бириктиришда айбланган. У Россия манфаатларини илгари суриш учун америклик сиёсатчиларнинг Москва билан норасмий каналини йўлга қўйишга ҳаракат қилган.  

2019 йил апрелда Бутина 18 ойлик қамоқ жазосига ҳукм қилинган. У жазо муддатининг 9 ойини тергов бораётган вақтда ўтказган.

Мавзуга оид