Жаҳон | 16:58 / 24.07.2018
8846
2 дақиқада ўқилади

Россиялик миллиардер жосусликда айбланаётган Бутинанинг ҳаракатини икки йил молиялаштирган

Фото: ТАСС

Россиялик миллиардер Константин Николаев АҚШда рўйхатдан ўтмаган хорижий агент сифатидаги ҳаракатларда айбланган россиялик Мария Бутинага молиявий ёрдам кўрсатган, деб ёзмоқда Financial Times газетаси.

Таъкидланишича, пуллар Бутина раҳбарлик қилган ташкилотга йўналтирилган. Гап қурол олиб юришга бўлган ҳуқуқни ҳимоя қилувчи ҳаракат ҳақида кетмоқда.

Николаевнинг матбуот котиби Бутинага моддий ёрдам кўрсатилганини тасдиқлади.

«Николаев Бутина ва унинг ташкилоти билан 2014 йилдан бери алоқада бўлмаган. У 2012-2014 йилларда унинг Россияда жамоатчиликнинг алоҳида ички муаммолардан хабардорлик даражасини ошириш бўйича саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкилотни молиялаштирган. Унинг манфаати ва қўллаб-қувватлови фақат шу саъй-ҳаракатлар билан чекланганди, ўшандан бери уларга ҳеч қандай ёрдам тақдим этилмаган», - дея айтиб ўтди Николаевнинг матбуот котиби.

FT’нинг ёзишича, Николаевда Америка энергетикаси ва Россиядаги стратегик муҳим транспорт инфратузилмаси соҳасида манфаатлар бор.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШда жосусликда айбланаётган Бутина россиялик миллиардердан ёрдам олгани хабар қилинганди.

Мавзуга оид