Жаҳон | 12:06 / 23.07.2018
14880
1 дақиқада ўқилади
АҚШда жосусликда айбланаётган Бутина россиялик миллиардердан ёрдам олган
АҚШда Россия фойдасига жосуслик қилишда гумонланиб ҳибсга олинган россиялик Мария Бутина тадбиркор Константин Николаев томонидан қўллаб-қувватлаб келинган. Бу ҳақда The Washington Post Қўшма Штатлар сенатидаги Бутина иши бўйича суриштирувларга таянган ҳолда хабар бермоқда.
Манба сўзларига кўра, сенатдаги эшитувларда 2018 йилнинг апрель ойида Николаев Бутина вакили бўлган «Қуролга ҳуқуқ» ташкилоти учун молиялаштириш тақдим этгани айтилган. Тадбиркорнинг матбуот котиби 2012-2014 йиллар оралиғида учрашувлар ҳақиқатдан ҳам юз берганини тасдиқлади, бироқ эҳтимолий молиялаштириш ҳақида гапиришдан бош тортди.
Нашрнинг таъкидлашича, Николаев Бутина хатлари ва ёзишмаларида бир неча бор «ҳомий» сифатида келтирилган.