Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқанддан Қарши йўлига чиқишдаги тирбандликларга чек қўйилади
Самарқанд туманидаги Хўжа Аҳрори Валий маҳалласи ҳудудидан ўтувчи, марказий йўл ёқасида жойлашган туман тиббиёт бирлашмаси олдида пайдо бўлган сунъий бозор атрофидаги автомашиналар тирбандлиги Самарқанддан Қарши йўлига чиқаётган автомашиналарнинг ҳаракатига катта тўсқинлик яратиб келаётгани билан машҳур эди.

Қатор йиллардан буён самарқандликлар ва шаҳар меҳмонларни қийнаб келаётган ушбу муаммо ўзининг ечимини топмасдан келаётган эди.
Туман ҳокими, биринчи сектор раҳбари Ш.Жамолов номига кенг жамоатчилик ва ҳайдовчилардан келиб тушган кўплаб шикоят ва таклифлардан сўнг йўлнинг ўша қисмини кенгайтиришга келишиб олинган эди, деб хабар беради Kun.uz’га туман ҳокимлиги мутасаддиларидан бири Р. Ражабов.

Ниҳоят, хайрли ишга қўл урилди. Маҳаллий бюджетга тушумларининг режадан ортиқ қисми ҳисобидан Хўжа Аҳрори Валий маҳалласида йўлни кенгайтириш ишлари бошлаб юборилди.

Мавзуга оид
18:20 / 06.07.2026
Самарқанд Марказий Осиёнинг «яшил шаҳар» намунасига айлантирилади
12:11 / 06.07.2026
Ўзбекистонда биринчи Халқаро ислом форуми бўлиб ўтади
15:39 / 03.07.2026
Самарқандда темирйўл ўтказилган дамба ўпирилди
09:00 / 22.06.2026