Спорт | 23:01 / 18.07.2018
7318
2 дақиқада ўқилади

Суперлига. «Пахтакор» сўнгги дақиқаларда 2та гол уриб, иродали ғалабага эришди

Фото: Қизилқум ФК Матбуои хизмати

Суперлигада 17-тур ўйинлари давом этмоқда.

«Пахтакор» Навоийда «Қизилқум» билан беллашди ва 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. 

75-дақиқада Иван Нагаев мезбонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Аммо «Қизилқум» бу ўйинда нафақат ғалаба, балки дурангни ҳам ушлаб қололмади. 90-дақиқада Жасур Яхшибоев дарвозабон билан бирга-бир чиқиб, ҳисобни тенглаштирган бўлса, сўнгги сонияларда Безерра гол уриб, тошкентликларга ғалаба келтирди.

Бу натижадан сўнг, «Пахтакор» 39 очко билан мусобақа жадвалида пешқадамлик қилмоқда, «Қизилқум» 17 очко билан 9-ўринда бормоқда. 

Суперлига, 17-тур
18 июль, Навоий
Қизилқум (Навоий) - Пахтакор (Тошкент) - 1:2
Голлар: Иван Нагаев (75) - Жасур Яхшибоев (90), Тиаго Безерра (90+4)

Қизилқум: Евгений Черемисин, Эркин Бойдуллаев, Дониёр Усмонов (Алишер Саноев, 83), Файзулла Қамбаров, Артур Геворкян, Муҳсин Убайдуллаев, Шерали Жўраев, Элгужа Григалашвили, Элдор Бойматов, Иван Нагаев (Неманья Йованович, 78), Салим Мустафоев (Акмал Рустамов, 63)
Пахтакор: Элдорбек Суюнов, Акмал Шораҳмеов, Шерзод Аъзамов, Азим Аҳмедов, Дилшод Раҳматуллаев (Жамшид Искандеров, 79), Жалолиддин Машарипов, Исмоил Гонсалвеш, Владимир Козак, Марко Симич, Драган Черан (Игорь Сергеев, 69), Тиаго Безерра
Огоҳлантиришлар: Эркин Бойдуллаев 37, Дилшод Раҳматуллаев 67, Марко Симич 90

Мавзуга оид