Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркиялик ишбилармонлар Ўзбекистонда хорижий инвесторлар учун яратилаётган қулайликлар билан танишишди
2018 йилнинг 19 июль куни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги директори Ҳ.Турахужаев ва Туркиянинг ТИКА ташкилоти ҳамкорлигида туркиялик ишбилармонлар билан учрашди. Бу ҳақда Давлат хизматлари агентлиги Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бўлими KUN.UZ’га хабар бермоқда.
Кириш сўзида Агентлик директори Х.Турахужаев меҳмонларни Ўзбекистонда хорижий инвесторлар учун яратилаётган қулайликлар, ишбилармонлик муҳитини ривожлантириш йўлида тақдим этилаётган имтиёз ва преференциялар, Агентликнинг асосий фаолият йўналишлари, тадбиркорларга ва аҳолига давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида давлат раҳбари ташаббуси билан амалга оширилаётган ислоҳотлар хусусида батафсил тўхталди. Жумладан, хорижий сармоялар иштирокидаги корхоналарни рўйхатдан ўтказиш учун белгиланган тартиб соддалаштирилганлиги, Давлат хизматлари марказларининг замонавий биноларни қуриш учун инвесторларга берилаётган имтиёзлар атрофлича тушунтирилди.
Ўз навбатида, туркиялик ишбилармонлар ҳам Агентлик директорини мазкур учрашувни ташкил этганлиги учун миннатдорчилик билдириб, Ўзбекистонда ҳақиқатан ҳам ишбилармонлар учун, хорижий инвесторлар учун яратилаётган қулай шарт-шароитлардан мамнун эканлигини билдиришди.
Давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида ўзаро тажриба алмашилди. Туркиялик ишбилармонлар Ўзбекистонда хорижий инвесторлар учун яратилаётган қулайликлар, хусусан, уларга давлат хизматлари кўрсатишдаги афзалликлар ҳақида Туркияда фаолият юритувчи ишбилармонларга, албатта, етказишларини қайд этишди.
Мавзуга оид
16:36
Бир гуруҳ ҳатайликлар Наврўзни Ўзбекистонда нишонламоқда
12:25 / 20.03.2026
Туркияда ўзбекистонлик аёлга ҳужум қилинди: икки эркак ушланди
10:13 / 17.03.2026
Туркияда ўзбекистонлик аёл тўртинчи қаватдан тушиб кетди
23:57 / 14.03.2026