Жаҳон | 23:44 / 18.07.2018
60537
1 дақиқада ўқилади

Венесуэла президенти ЖЧ-2018’ни аслида ким ютганини айтди 

Фото: Kremlin.ru

Венесуэла президенти Николас Мадуро Россияда ўтган жаҳон чемпионатининг ҳақиқий ғолиби Франция эмас, Африка эканини айтди. 

Мадуро Франциянинг ғалабасини африкаликлар миграцияси билан боғлаган.

“Франция жамоаси ютди, бироқ у Африка жамоасига ўхшаш бўлди. Аслида Африка, Францияга келган африкалик муҳожирлар ғалаба қозонди”, деб айтган Мадуро. У, шунингдек, Европани африкалик муҳожирларга нисбатан ирқчилик қилиш ва таҳқирлашни тугатишга чақирган. Мадуронинг сўзлари Францияда салбий қабул қилинган.

Франциянинг “Демократлар ва мустақиллар иттифоқи” раиси Жан-Кристоф Лагард Мадурони ирқий адоватга гижгижлашда айблаган. Лагард Мадуро Францияни билмаслигини ва “ўз давлатига ёмон муносабатда эканлигини” айтган.

Мавзуга оид