Спорт | 21:01 / 19.07.2018
7943
1 дақиқада ўқилади

ФИФА терма жамоалар рейтингини эълон қилишни бир ойга кечиктирди

Фото: FIFA

ФИФА терма жамоаларнинг янги рейтингини эълон қилишни 19 июлдан 16 августга қолдирди. Бу ҳақда ТАСС агентлиги ташкилот матбуот хизматига асосланиб хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, рейтингнинг кечиктирилишига ЖЧ-2018дан сўнг уни ҳисоблашнинг янги формуласи жорий этилаётгани сабаб бўлган.

Балларни ҳисоблашнинг янгича тизимида йирик мусобақаларга мезбонлик қилиши муносабати билан уларнинг саралашидан озод қилинган терма жамоаларнинг икки йил давомида очко йўқотиб боришини камайтириш кўзда тутилган.

Рейтинг сўнгги марта 7 июнда эълон қилинганди. Унда Ўзбекистон 95-ўринда қайд этилган. ЎФА терма жамоанинг ФИФА рейтингида тобора пастлаб бораётганида аввалги раҳбариятни айблаганди.

Мавзуга оид