Жаҳон | 20:16 / 20.07.2018
5662
1 дақиқада ўқилади

АҚШда қайиқнинг чўкиши оқибатида 13 киши ҳалок бўлди

АҚШнинг Миссури штатида қайиқнинг ағдарилиб кетиши оқибатида 13 киши, жумладан болалар ҳалок бўлди. Бу ҳақда штат полициясига иқтибос келтирган ҳолда  ABC News маълум қилди

Стоун округи шерифининг айтишича, қайиқ бортида 29 йўловчи ва экипажнинг 2 аъзоси бўлган. 7 киши шифохонага етказилган, 4 киши бедарак йўқолган.

Фото: ABC News

Таъкидланишича, қайиқ кучли пўртана вақтида ағдарилиб кетган.

АҚШ президенти Дональд Трамп ҳалокат қурбонлари ва жабрланувчилар оилалари ва яқинларига ҳамдардлик билдирган.

Мавзуга оид