Жаҳон | 18:43 / 20.07.2018
4989
1 дақиқада ўқилади

Германияда номаълум шахс 14 кишига пичоқ билан жароҳат етказди

Германиянинг Любек шаҳрида пичоқ билан қуролланган шахснинг ҳужуми оқибатида камида 14 киши жароҳат олди. Бу ҳақда Lubecker Nachrichten хабар бермоқда.

Фото: Lubecker Nachrichten

Ҳозирча шахси аниқланмаган жиноятчининг ҳужуми Любекдан Травемюндега қараб ҳаракатланаётган автобусда юз берди. Эркак рюкзакидан пичоқ чиқарган ва йўловчиларга ташланган. Воқеа оқибатида икки киши оғир жароҳат олгани, яна 12 инсон у қадар жиддий бўлмаган тарзда жабрлангани айтилмоқда.

Фото: Lubecker Nachrichten

Воқеа жойига етиб келган полиция ходимлари ҳужум қилган шахсни қўлга олишгани хабар қилинади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид