Жаҳон | 19:42 / 20.07.2018
13752
2 дақиқада ўқилади

Нурсултон Назарбоев Денис Тен иши бўйича алоҳида кўрсатма берди

Фото: akorda.kz

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев бош прокурор Қайрат Кожамжаров ва ИИВ раҳбари Калмуханбет Қосимовга фигурали учувчи Денис Теннинг ўлдирилиши бўйича ишни алоҳида назоратга олиш ҳақида топшириқ берди. 

Ушбу давлат раҳбари расмий сайтига кўра, шунингдек, Назарбоев ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига рўй берган ҳодисани жиддий ва объектив суриштирувдан ўтказишни таъминлаш вазифасини юклади.

Таъкидланишича, президент маъмурияти раҳбарияти тергов жараёнини доимий назоратда сақлаб туради.

Сочидаги 2014 йилги Олимпия ўйинларининг бронза медали соҳиби Тен 19 июль куни икки жиноятчининг пичоқ билан амалга оширган ҳужумидан сўнг ҳаётдан кўз юмди. Жиноятчилар спортчининг автомобили ён ойналарини эгишга уринишган, бироқ фигурали учувчи уларни мустақил равишда қўлга олишга ҳаракат қилди.

Шифокорлар Тенни касалхонага олиб боришди, аммо спортчи кўп қон кетиши туфайли ҳаётдан кўз юмди.

20 июль куни илк гумонланувчи қўлга олинди. У 1994 йилда туғилган Нурали Киясов бўлиб чиқди. Ушбу шахс қотилликни амалга оширгани бўйича ўз айбини тан олди.

Мавзуга оид