Жаҳон | 10:10 / 20.07.2018
7202
1 дақиқада ўқилади

Помпео Россия кейинги сайловларга ҳам аралашишга уринишидан огоҳлантирди

© AP Photo / Andrew Harnik

АҚШ давлат котиби Майк Помпео Россиянинг келгусида АҚШ ва бошқа ғарб давлатларидаги сайловларга аралашишга уринишига «ишончи комиллиги»ни айтди.

«Ишончим комилки, Россия 2017, 2018, 2019 йилларда ва узоқ вақт давомида ғарб демократиясини парчалашга уринади. Биз Америка ҳукуматини бошқарамиз ва уларнинг нафақат бизнинг сайловларга аралашуви, балки кенг маънодаги аралашувига халал бериш учун барча ишларни амалга ошириш бизнинг масъулиятимизга киради», — деди Помпео Fox News’га берган интервьюсида.

Россиянинг Америкадаги сайловларга аралашуви ҳамда президент Дональд Трампнинг Россия билан эҳтимолий алоқалари бўйича иш махсус мустақил прокурор Роберт Мюллер ҳамда АҚШ вакиллар палатаси ва конгрессининг разведка бўйича қўмиталари томонидан олиб борилмоқда. Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков сайловларга аралашув ҳақидаги айбловларни «мутлақо асоссиз» деб атади.

Мавзуга оид