Ўзбекистон | 19:45 / 20.07.2018
8313
2 дақиқада ўқилади

Пўлат Бобожонов Бокуда, МДҲ Ички ишлар вазирлари кенгашининг навбатдаги йиғилиши Ўзбекистонда бўлиб ўтади

Фото: ИИВ ахборот хизмати

Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири, генерал-майор Пўлат Бобожонов бошчилигидаги делегация 20 июль куни Озарбойжон Республикасининг Боку шаҳрида ўтказилган МДҲга аъзо давлатларнинг ички ишлар вазирлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар қилмоқда.

Ишчи йиғилишда Озарбойжон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон,  Молдова, Тожикистон, Туркманистон, Россия Федерацияси, МДҲ Ижроия қўмитаси, МДҲга аъзо давлатлар ҳудудларида уюшган жиноятчилик ва жиноятларнинг бошқа хавфли турлари билан  курашишни мувофиқлаштириш бюроси, Интерпол ва Марказий Осиё минтақавий ахборот ва мувофиқлаштириш маркази вакиллари иштирок этди. Учрашувда илгари тасдиқланган кун тартибига мувофиқ 10та масала муҳокама қилинди.

Кенгашда сўзга чиққан Пўлат Бобожонов йиғилганларга республикада шунингдек,  ички ишлар органлари тизимларида ўтказилаётган кенг  кўламли ислоҳотлар юзасидан ахборот берди.

Жумладан, вазир 2017 йилда Ўзбекистон Республикаси томонидан МДҲ Давлат раҳбарлари кенгаши ва ҳукумат раҳбарлари кенгаши томонидан тасдиқланган қарори, давлатлараро турли турдаги жиноятлар билан курашиш дастури ижросини бажарилишини натижалари ҳақида таништирди.

Фото: ИИВ ахборот хизмати

Кун тартибидаги масалаларни кўриб чиқиш натижалари бўйича МДҲ ички ишлар вазирлар кенгашининг тегишли қарорлари имзоланди. МДҲ Ички ишлар вазирлари кенгашининг навбатдаги йиғилиши  2019 йилда Ўзбекистон Республикасида бўлиб ўтади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид