Ўзбекистонда Ажу университетининг филиали ва клиникаси ташкил этилиши мумкин
Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 22-25 ноябрь кунлари Корея Республикасига расмий ташрифи доирасида икки давлат раҳбарлари ўртасида турли соҳалар, хусусан, соғлиқни сақлаш тизими бўйича ҳам ўзаро манфаатли ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва кенгайтириш билан боғлиқ қатор шартномалар имзоланган эди. Ушбу келишувлар доирасида Жанубий Кореянинг тиббиёт олий ўқув юртлари филиал ва клиникаларини Ўзбекистонда ташкил этиш бўйича ҳамкорлик битимлари ҳам тузилган.
Шу муносабат билан куни кеча соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов билан Жанубий Кореянинг Ажу университети проректори Лим Жейк ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Мулоқот чоғида Ажу университетининг юртимизда филиали ва клиникасини ташкил этиш, уни самарали фаолият юритиши учун зарур шарт-шароитларни яратиш, кадрлар таъминоти бўйича музокаралар олиб борилди, деб хабар бермоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати.
Маълумот ўрнида айтиш жоизки, 1973 йилда ташкил этилган Ажу университети нафақат Жанубий Кореяда, балки жаҳонда ҳам нуфузли олий ўқув юртлардан бири ҳисобланади. Йилига 750 нафарга яқин хорижий талабалар ҳам таҳсил оладиган ушбу олий ўқув муассасаси дунёнинг 58 мамлакатининг 200дан ортиқ таниқли университети билан ҳамкорликни йўлга қўйган. Айни пайтда бу ердаги мавжуд саккизта факультетда — тиббиёт, техника, ахборот технологиялари, юридик, табиий ва гуманитар фанлар ҳамда бизнес йўналишида мутахассислар тайёрланади.
Мавзуга оид
02:35 / 12.11.2024
NBC: Жанубий Корея президенти Трамп билан учрашув олдидан голф машғулотларини қайта бошлади
17:52 / 11.11.2024
LG дунёдаги биринчи чўзилувчан дисплейни намойиш қилди
12:38 / 11.11.2024
Алишер Абдусаломов Жанубий Корея президентига ишонч ёрлиқларини топширди
00:08 / 11.11.2024