Спорт | 21:05 / 20.07.2018
5682
1 дақиқада ўқилади

Жанубий Корея терма жамоаси аъзоси «Тоттенҳэм» билан шартномасини узайтирди

Фото: Tottenham Hotspur

«Тоттенҳэм» яримҳимоячиси Сон Хёнг Мин клуб билан шартномасини 2023 йилгача узайтирди. Бу ҳақда Лондон клуби Twitter саҳифасида маълум қилинди.

Жанубий Корея терма жамоаси аъзоси «шпорлар» сафида 2015 йилдан буён тўп суриб келади. «Байер»дан Лондон клубига келган корейс ўшанда 2020 йилгача амалда бўладиган келишувни имзолаганди.

Ўтган мавсумда 26 ёшли футболчи АПЛнинг 37 ўйинида майдонга тушиб, 12та гол ҳамда 6та голли пас муаллифи бўлди. Чемпионатни 3-ўринда тугатган «Тоттенҳэм» ЕЧЛ йўлланмасини қўлга киритган.

Мавзуга оид