Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон банки Ўзбекистонда рақамли иқтисодиётни ривожлантириш бўйича лойиҳани ишга туширади
Жаҳон банкининг Тошкентдаги ваколатхонасида Ўзбекистонда Digital CASA «Рақамли Марказий Осиё - Жанубий Осиё» лойиҳасини ишга туширишга тайёргарлик бўйича семинар бўлиб ўтди. Лойиҳа мамлакатдаги рақамли инфратузилмани, электрон ҳукуматни ва рақамли иқтисодиётни ривожлантиришга ёрдам беради.
Жаҳон банки гуруҳи томонидан амалга оширилаётган Digital CASA дастури Марказий Осиёда ва Жанубий Осиёдаги баъзи ҳудудларда денгизга чиқиш имконига эга бўлмаган мамлакатлар учун юқори тезликдаги интернетга киришни кенгайтиришга қаратилган.
Минтақавий даражадаги дастур ушбу мамлакатларни минтақалараро ва қитъалараро маълумотлар узатиш инфратузилмасига улашга йўналтирилган, бу трансчегаравий ҳамкорликни яхшилайди. Миллий миқёсда дастурнинг мақсади аҳолига ишончли ва арзон интернетни тақдим этиш, АКТ соҳасига хусусий инвестицияларни жалб қилиш, ҳукуматларнинг фуқаролар ва бизнесга электрон давлат хизматларини кўрсатиш бўйича салоҳиятини оширишдан иборат.
Ўзбекистонда 2019 йилда амалга оширилиши бошланиши керак бўлган лойиҳани ишга тушириш учун тайёргарлик олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
11:44 / 23.04.2026
Жаҳон банки Марказий Осиё энергия тизимларини интеграция қилишга 1 млрд доллар ажратади
11:25 / 24.03.2026
Жаҳон банки Сурхондарёда йўл қуришга 200 млн доллар ажратади
10:09 / 24.02.2026
ЖБ: Украинани тиклаш учун 588 млрд доллар керак бўлади
22:40 / 23.01.2026