Ўзбекистон | 13:22 / 21.07.2018
4312
1 дақиқада ўқилади

Абдулазиз Комилов Қирғизистон ташқи ишлар вазири билан учрашди

Фото: ТИВ ахборот хизмати

2018 йилнинг 21 июль куни Иссиқкўлда ўтаётган Марказий Осиё давлатлари ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари йиғилишида иштирок этаётган Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Қирғизистон Республикаси ташқи ишлар вазири Ерлан Абдилдаев билан учрашди. Бу ҳақда ТИВ ахборот хизмати хабар берган.

Турли даражадаги доимий Ўзбекистон-Қирғизистон маслаҳатлашувларининг давоми сифатида ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари асосий эътиборни Ўзбекистон ва Қирғизистон президентларининг учрашувлари доирасида эришилган келишувларни амалга ошириш, жумладан давлатлараро чегарани делимитация қилиш ва ўтиш пунктларига оид масалаларга қаратди.

Вазирлар ўз ишини бошлаётган Марказий Осиё мамлакатлари ТИВ раҳбарларининг учрашуви масалалари, минтақавий ва халқаро кун тартибининг долзарб жабҳалари бўйича фикр алмашдилар.

Мавзуга оид