Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кўчмас мулк объектларига кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш бўйича нархларни пасайтириш таклиф этилди
“Менинг фикрим” жамоавий мурожаатлар порталида кўчмас мулк объектларига кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш бўйича давлат хизматлари нархларини пасайтириш ҳақида петиция пайдо бўлди.
Қайд этилишича, кўчмас мулк объектларига кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш бўйича давлат хизматларини кўрсатганлик учун хизматларнинг нархини камайтириш ва аҳоли учун қулайлаштириш керак.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 29 августдаги 679-сонли қарорига илова тарзида тасдиқланган “Кадастр ишини тайёрлаш ва кўчмас мулк объектларига кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш бўйича давлат хизматлари нархларини белгилаш Тартиби”да кўп квартирали уйдаги квартира ҳамда якка тартибдаги турар жойга кадастр иши мавжуд бўлиб, бошқа шахсга ўтказишда тўланадиган пул суммаси аниқ кўрсатилмаган, дейилади мурожаатда.
“Мисол тариқасида, асосан қишлоқ жойларда биринчи марта кадастр ҳужжати отага расмийлаштирилганда ўртача бир миллион сўм тўланади, кейинчалик бошқа шахсга (масалан, ўғлига) қайта расмийлаштириш зарурати туғилганда ҳам яна шунча миқдордаги пул суммаси тўланишига олиб келмоқда. Ушбу тартибнинг изоҳида, кадастр иши йўқолганда (яроқсиз ҳолга келганда) унинг нусхаси (дубликати)ни тайёрлашнинг нархи кўчмас мулк объекти кўрсаткичлари ўзгартирилмасдан, хизматлар умумий қийматининг 50 фоизини ташкил қилиши белгиланганлигини кўришимиз мумкин. Ваҳоланки, бошқа шахсга ўтганда амалга ошириладиган ишлар дубликат тайёрлашдан кўра осонроқдир.
Фуқароларимизга янада енгиллик яратиш мақсадида кўп квартирали уйдаги квартира ҳамда якка тартибдаги турар жойни бошқа шахсга ўтказишда дастлабки тўланган сумманинг 25 фоизи миқдорида тўлов тўланишини таклиф қиламиз”, - дея якунланади мурожаат матни.
Мавзуга оид
18:05 / 07.06.2026
Мурожаатларни кўриб чиқиш муддатлари бузган 19 нафар ходим ишдан олинди
16:32 / 14.05.2026
Автомобил бозори. Нархлар қандай ўзгаряпти?
17:43 / 11.05.2026
Газ тўлдириш шохобчаларида пропан нархи қимматлашди
21:34 / 06.04.2026