Спорт | 14:44 / 21.07.2018
8304
2 дақиқада ўқилади

ОАВ: Бензема фаолиятини «Милан»да давом эттириши мумкин

Фото: Real Madrid C.F.

«Милан» клуби «Реал»дан ҳужумчи Карим Бенземани сотиб олиш ҳақида ўйламоқда. Бу ҳақда журналист Жанлука Ди Марцио ўз сайтида маълум қилган.

Манбага кўра, россонери раҳбарияти аллақачон ўйинчининг вакиллари билан учрашишга улгурган бўлса, жамоа бош мураббийи Женнаро Гаттузо футболчининг ўзи билан шахсан суҳбатлашган. Бенземанинг ўзи, миш-мишларга қараганда, фаолиятини «Милан»да давом эттиришга қарши эмас.

30 ёшли футболчининг «Реал» билан шартномаси 2021 йилга қадар амал қилади. У Мадридда йилига 10 миллион АҚШ доллари атрофида маош олади. Манбада келтирилишича, миланликлар французга айнан шунча миқдордаги маош кўзда тутилган, 2022 йилгача мўлжалланган шартнома таклиф этишга тайёр туришибди.

Ўтган мавсумда Бензема клубининг 47 ўйинида майдонга тушиб, 12+11 маҳсулдорлик кўрсаткичини қайт этган.

Эслатиб ўтамиз, кеча Спорт арбитраж суди УЕФАнинг «Милан»ни еврокубоклардан дисквалификация қилиш қарорини бекор қилганди.

Футболга оид шу ва бошқа энг сўнгги янгиликларни ҳамкоримиз «Трибуна.уз» сайтида кузатиб боринг.

Мавзуга оид