Спорт | 08:11 / 21.07.2018
10199
1 дақиқада ўқилади

Тўсиқлар билан 3 минг метрга югуриш бўйича жаҳон рекорди ўрнатилди

Фото: IAAF

Енгил атлетика бўйича Бриллиант лигасининг Монакода ўтаётган босқичида аёллар ўртасида тўсиқлар билан 3 минг метрга югуриш бўйича янги жаҳон рекорди ўрнатилди. Унинг муаллифи кениялик югурувчи Беатрис Чепкоеч бўлди. Аёл спортчи масофани 8 дақиқа 44,32 сонияда югуриб ўтди.

Чепкоеч 2016 йилда ўрнатилган аввалги рекордни янгилай олди. Ўшанда Париждаги мусобақаларда баҳрайнлик Рут Жабат ушбу масофани 8 дақиқа 52,78 сонияда босиб ўтган.

Чепкоечнинг аввал бу масофада эришган энг яхши натижалари 2016 йилги Олимпиада ва 2017 йилги жаҳон чемпионатидаги 4-ўринлар бўлган.  

Мавзуга оид