Жаҳон | 10:40 / 22.07.2018
5869
1 дақиқада ўқилади

Аргентина ўз ҳудудида АҚШ базаларини қуришга розилик берди – ОАВ

Фото: РИА Новости

Аргентина президенти Маурисио Макри мамлакатда АҚШнинг бир нечта базаларини қуришга розилик берди. Бу ҳақда ўз манбаларига иқтибос келтирган ҳолда Мексиканинг Aristegui Noticias портали маълум қилди

Портал маълумотларига кўра, гап камида учта ҳарбий база ҳақида кетмоқда. Бу базалар Неукен, Мисьонес ва Оловли Ер (у ердан Антарктидани назорат қилиш мумкин) вилоятларида қурилади. Таъкидланишича, ушбу базаларнинг қурилиши тарафдорларидан бири Аргентина хавфсизлик вазири Патрисия Буллрич ҳисобланади. 

Бундан ташқари, Буллрич Аргентинага америкалик инструкторларнинг келишини маъқуллаган. Улар Аргентина полицияси ходимларини ноябрда ўтадиган “Катта йигирматалик” саммити олдидан тайёрлайдилар. Бироқ бу Аргентина қонунларига зид келмоқда, чунки бундай ҳаракатларга конгресс розилиги зарур ҳисобланади, аммо у олинмаган.

Мавзуга оид