Жаҳон | 21:00 / 22.07.2018
4830
1 дақиқада ўқилади

Жанубий Африкада таксичилар ўққа тутилди. 11 киши қурбон бўлди

Фото: telegraph.co.uk

Жанубий Африка Республикасида номаълум кимсалар Йоханнесбургдан ҳамкасблари дафн маросимидан қайтаётган таксичилар микроавтобусини ўққа тутди. 

Маълум қилинишича, ҳужум 21 июль соат 20.00лар атрофида содир этилган. 

“Автомобил пистирмага тушган. 11 киши ҳалок бўлган, яна 4 киши оғир аҳволда шифохонада қолмоқда. Уларнинг барчаси Гаутенг таксичилари уюшмасидан бўлган”, деб маълум қилинган хабарда. 

Таъкидланишича, ҳукуматда автобусни ким ўққа тутгани ҳақида маълумот йўқ.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид