Давлатзода: ҳеч ким Ўзбекистондан бу маҳсулотлар импортини тақиқламаган
«Тожикстандарт» ходимлари томонидан йил бошидан буён стандартларга мос келмаган ёки бутунлай муддати ўтган ва бузилган минг тоннадан зиёд озиқ-овқат маҳсулотлари олиб қўйилди.
«Бу маҳсулотларнинг баъзилари стандартларга мос келмаган бўлса, бошқа қисми - маркалаш стандартларига мос эмас», - дея хабар берди Тожикистоннинг Стандартлаштириш, метрология, сертификатлаштириш ва савдо инспекцияси бўйича агентлиги бошлиғи Қудрат Давлатзода.
Унинг сўзларига кўра, 2018 йилнинг биринчи ярмида Агентлик озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги нормаларига мос келмаган озиқ-овқат товарларининг ички бозорга тушиши билан боғлиқ 2350га яқин ҳолатни аниқлади.
«Олиб қўйилган озиқ-овқат маҳсулотлари орасида 300 тоннадан ортиқ гўшт маҳсулотлари, 153 тонна ун, 136 тонна қандолат маҳсулотлари, 105 тоннадан зиёд турли хил озуқа қўшимчалари, 68 тонна алкоголь ичимликлар, 58 тонна чой ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари бор, жами 1,1 минг тоннадан зиёд», - деди Давлатзода.
Унинг сўзларига кўра, ушбу товарларнинг аксарияти чет элдан тадбиркорлар томонидан олиб кирилган.
Шунингдек, у Ўзбекистондан тухум ва қандолат маҳсулотларини олиб кириш тақиқланганлиги ҳақидаги миш-мишларга изоҳ берди.
«Ҳеч ким қўшни республикадан бу маҳсулотларни олиб киришни тақиқламаган, улар бизнинг талабларимизни қондирса ва уларнинг сифати Тожикистонда қабул қилинган техник қоидаларни бузмаса бўлди» - деди у.
Шу билан бирга, Давлатзоданинг таъкидлашича, товарлар келиб чиқишида мамлакатнинг аҳамияти йўқ: Эрон, Ўзбекистон, Хитой ёки бошқа давлат, агар товар сифатсиз бўлса, улар сотувдан олиб ташланади.
Мавзуга оид
14:00 / 15.11.2024
2025 йилдан Ўзбекистонга айрим қуёш панеллари импорти чекланади
12:26 / 15.11.2024
Роғун ГЭСдаги авария оқибатида 3 киши ҳалок бўлди
15:11 / 05.11.2024
Хусусий тадбиркорлар олиб кираётган машиналар учун яна бир янги тартиб жорий қилинди
19:32 / 31.10.2024