Ўзбекистон | 08:39 / 23.07.2018
7909
1 дақиқада ўқилади

ДСҚ Солиқ кодексининг янги таҳрири бўйича таклифлар тўпламоқда

Фото: UzReport

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси махсус саҳифани ишга туширди, унда сиз Солиқ кодексининг янги таҳрири бўйича ўз таклифларингизни қолдиришингиз мумкин.

Ўзбекистон Республикаси президентининг «Давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига биноан Солиқ кодексининг янги таҳририни ишлаб чиқиш бўйича ишлар бошланди.

Солиқ кодексининг янги таҳририни ишлаб чиқиш бўйича ишчи гуруҳ ўз фаолиятини бошлади. Электрон солиқ хизматлари порталида саҳифа очилди, у ерда кодекснинг янги таҳрири бўйича таклифларни қолдириш мумкин.

Давлат солиқ қўмитаси таъкидлашича, ишчи гуруҳ барча таклифларни ҳисобга олади. Шу билан бирга, таклиф муаллифлари ишчи гуруҳ таркибига таклиф қилиниши мумкин.

Мавзуга оид