Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эквадорда дунёдаги энг катта гул композицияси яратилди
Эквадор шимолидаги Пичинча вилоятида атиргуллардан дунёдаги энг катта шуд композицияси яратилди. Маҳаллий El Telegrafo нашрининг маълум қилишича, композиция турли рангдаги 900 мингта атиргулдан тузилиб, Гиннесс рекордлар китобига киритилди.
Композициянинг асосий қисми қизил, оқ ва сариқ рангдаги 546364 та атиргулдан иборат “гилам” бўлиб, у қия сирт бўйлаб “тўшалган” ва зинапояли эҳром билан тугайди. Эквадорнинг 150 га яқин флористик компанияси композицияни яратиш учун ўз маҳсулотини тақдим қилган. Натижада композиция майдони 1090 квадрат метрни, оғирлиги 16 тоннани ташкил қилган. Композицияни яратиш устида 1,5 мингдан кўпроқ одам кунига 16 соатдан 20 кун меҳнат қилган.
Аввалги шундай рекорд Германияга тегишли бўлган. У ерда гуллардан тузилган “гилам”ни яратишда 120 мингта атиргулдан фойдаланилган.
Гуллар етиштириш ва сотиш Эквадорнинг асосий даромад манбаларидан бири ҳисобланади. Мамлакатнинг марказий банки маълумотларига кўра, 2017 йилда гул экспорти ҳажми 881,5 млн долларни ташкил қилган.
Мавзуга оид
21:31 / 10.11.2025
Эквадор қамоқхонасида ўнлаб осилган маҳбуслар топилди
11:42 / 08.11.2025
Ўзбекистон Эквадор билан ЖСТга қўшилиш бўйича музокараларни якунлади
09:19 / 08.10.2025
Эквадорда намойишчилар президент кортежига ҳужум қилди
13:35 / 14.04.2025