Иқтисодиёт | 13:01 / 23.07.2018
7477
1 дақиқада ўқилади

Германия компанияси Ўзбекистонга 100 млн доллар сармоя киритади

Фото: UzDaily

Plaza Hotelgroup GmbH (Германия) компанияси меҳмонхоналар тармоғини яратиш учун Ўзбекистонга сармоя киритмоқчи. 

Германия компанияси Best Western бренди остида меҳмонхоналар тармоғини яратиш ниятида. Ҳозир компания Германия, Австрия, Чехия ва Нидерландияда фаолият юритади.

Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг Plaza Hotelgroup GmbH компанияси раҳбарияти билан учрашувида меҳмонхона тармоғини яратиш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашув давомида компания Ўзбекистоннинг йирик шаҳарларида меҳмонхона қуриш учун 100 миллион доллар сармоя киритмоқчи экани таъкидланди. 3-5 йил давомида компания 6-8та меҳмонхона қуради.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид