Жаҳон | 17:52 / 23.07.2018
14162
1 дақиқада ўқилади

НАТО кемалари Одесса портига кирди

Фото: Украина ҳарбий-денгиз кучлари

Одесса портига НАТОга аъзо давлатлар кемаларининг гуруҳи етиб келди. Бу ҳақда Украина ҳарбий-денгиз кучларининг фейсбукдаги саҳифасида хабар қилинади.

«Одесса портига НАТОнинг SNMG-2 Мунтазам ҳарбий-денгиз гуруҳи ва SNMCMG-2 Миналарга қарши мунтазам ҳарбий-денгиз гуруҳи кемалари ташриф билан кирди», - дейилади хабарда.

Украина ҳарбий-денгиз кучлари маълумотига кўра, портда Нидерландия, Туркия ва Руминия ҳарбий-денгиз кучларининг фрегатлари бор. Бундан ташқари, гуруҳ таркибига Туркия ва Руминиядан битта минали тралчи (трал билан жиҳозланган ҳарбий кема), шунингдек, Германиядан таъминот кемаси киради.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид