Жамият | 11:09 / 23.07.2018
17848
1 дақиқада ўқилади

Самарқанддаги ўзаро жанжал туфайли бир киши касалхонада вафот этди

Самарқанд вилоятининг Булунғур туманида 12 июль куни Гулобод маҳалласида яшаган А.А. оғир тан жароҳати билан касалхонага ётқизилиб, кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай 21 июль куни вафот этган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, олиб борилган суриштирув ишлари натижасида, шу йил 6 июль куни  марҳум А.А.нинг таниши, Булунғур туманида яшовчи Ў.М. уйида ўзаро жанжал оқибатида уни танасининг турли жойларига уриб-тепиб жароҳат етказганлиги аниқланди. 

Ў.М. ушланган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид