Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Юридик шахслар ўз маҳсулотларининг таннархи қандай омиллар сабаб ошганини маълум қилишди
Фото: UzReport
Жорий йилнинг II чорагида ишлаб чиқарувчиларнинг иқтисодиётдаги юқори нархларга мослашиши кузатилди. Июнь ойига келиб юридик шахслар жавобларининг баланслашган индекси йил бошига нисбатан қарийб 2 баробарга пасайиб, июнь ойида 388 га тенг бўлди ва бу аввалги ойда нархлар ўзгармаган, деган хулосани беради. Бу ҳақда Марказий банкнинг «Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ва корхоналарининг инфляцион кутилмалари» ҳисоботида айтилади.
Тадбиркорлик субъектлари томонидан охирги 12 ой давомида нархларнинг ўсиши ўртача 26 фоиздан юқори даражада бўлди деб ҳисоблаганлар улуши январь ойида 44 фоизга тенг бўлган бўлса, июнь ойига келиб уларнинг улуши 18 фоизга тушди. Ўз навбатида, нархларнинг ўсиши ўртача 16 фоиздан паст даражада бўлди, деган қисми январь ойида 30 фоизни ташкил этган бўлса, июнь холатига 56 фоизни қайд этди.
Бу тадбиркорлик субъектлари учун иқтисодиётда йиллик инфляция даражаси ўтган йилнинг мос даврига нисбатан босқичма босқич пасайиш тенденцияси шаклланиб бораётганлигини англатади.
Сўровда юридик шахслардан ишлаб чиқараётган маҳсулот ва кўрсатаётган хизматларини таннархи ошишига қайси омиллар юқори даражада таъсир кўрсатгани сўралганда, I чоракда асосан бензин, табиий газ, хом ашёлар нархлари ошиши ва ўтган йилги доллар алмашуви курси ўзгаришини қайд этган бўлсалар, II чоракда асосан электр энергияси, хом ашёлар, табиий газ нархлари ва транспорт харажатлари ошганини билдириб, алмашув курси таъсирининг кескин пасайганлигини қайд этдилар.
Шунингдек, сўровда иштирок этган экспертларнинг 73 фоизи охирги ойда нархлар мўътадил бўлганлигини билдиришганлигига қарамасдан, уларнинг 91 фоизи йиллик сезилган инфляция даражаси 17 фоиздан юқори бўлганлигини эътироф этишди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Марказий банк томонидан сўралганларнинг аксариятида кутилмалар бўйича умидсизлик кайфияти кузатилгани хабар берилганди.
Мавзуга оид
21:47 / 09.04.2026
Амир Темур юбилейига бағишланган олтин ва кумуш тангалар чиқарилди
14:03 / 08.04.2026
Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 8,1 млрд долларга камайди
21:34 / 06.04.2026
Март ойидаги инфляция: қайси маҳсулот қанчага қимматлашди?
18:10 / 28.03.2026