Ўзбекистон | 18:46 / 24.07.2018
18312
2 дақиқада ўқилади

25 июль куни Ўзбекистонда кутилаётган об-ҳаво маълумоти

Фото: KUN.UZ

Тошкент шаҳри. Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 25 июль куни пойтахтда ҳаво кам булутли бўлади, ёғингарчилик кузатилмайди. Ғарбдан секундига 5-10 метр тезликда эсаётган шамолнинг тезлиги секундига 12-17 метргача етиши мумкин. Кечаси 19-21, кундузи 34-36 даража иссиқ бўлади. 

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилмайди. Ғарбдан эсаётган шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 18-23, кундузи 32-37 даража иссиқ бўлади. 

Бухоро ва Навоий вилояти. Ҳаво кам булутли бўлади, ёғингарчилик кузатилмайди. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача етиши мумкин. Кечаси 20-25, кундузи 33-38 даража иссиқ бўлади. 

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари. Ҳаво кам булутли бўлади, ёғингарчилик кузатилмайди. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача етиши мумкин. Кечаси 18-23, кундузи 32-37 даража иссиқ бўлади. 

Қашқадарё ва Сурхондарё вилояти. Ҳаво кам булутли бўлади, ёғингарчилик кузатилмайди. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача етиши мумкин. Кечаси 22-27, кундузи 35-40 даража иссиқ бўлади. 

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво кам булутли бўлади, ёғингарчилик кузатилмайди. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача етиши мумкин. Кечаси 20-25, кундузи 33-38 даража иссиқ бўлади. 

Республиканинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кузатилмайди. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача етиши мумкин. Кечаси 12-17 даража илиқ, кундузи 22-27 даража иссиқ бўлади. 

Мавзуга оид