Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қочқинлар Сурияга ихтиёрий тарзда ва хавфсизлик шароитларида қайтишлари лозим – БМТ
Фото: Reuters
БМТ суриялик қочқинларнинг ватанларига ихтиёрий равишда хавфсизлик шароитларида қайтишларини қўллаб-қувватлайди. Бу ҳақда БМТдаги брифингда халқаро ташкилот бош котибининг расмий вакили Стефан Дюжаррик “БМТ Россия ва АҚШ суриялик қочқинларни ватанларига қайтиши муаммосини муҳокама қилишида қандай роль ўнаши мумкинлиги” ҳақидаги саволга жавобан маълум қилди.
“Музокаралар борасида ҳеч нарса айта олмайман. Бироқ БМТ қочқинлар уйларига ихтиёрий равишда, обрўлари сақланган ҳолда ва хавфсизлик шароитларида қайтишлари лозимлигини қўллаб-қувватлайди. Ҳеч кимни қайтишга мажбурлаш керак эмас”, деб айтган Дюжаррик.
Суриялик қочқинлар муаммоси Россия ва АҚШ президентларининг Хельсинкидаги учрашувида муҳокама қилинган. Бу ҳақда АҚШ давлат котиби Майкл Помпео БМТда журналистлар билан учрашувда маълум қилганди. Унинг айтишича, гап қочқинларнинг уйларига қайта олишлари учун шароитлар яратиш ҳақида борган.
Мавзуга оид
20:27 / 28.02.2026
Яқин Шарқдаги можаронинг илк куни: Эрон, Сурия, Ироқ ва БААда қурбонлар қайд этилди
15:13 / 28.02.2026
ХВЖ Киевга 8 млрд долларлик тўрт йиллик кредитни маъқуллади
13:09 / 28.02.2026
Бундестаг Германияда бошпана бериш қоидаларини қатъийлаштирди
09:37 / 27.02.2026