Технология | 10:31 / 24.07.2018
2572
2 дақиқада ўқилади

Кореялик мутахассислар Ўзбекистонда IT-стартапларни ривожлантириш сиёсатини ишлаб чиқишда ёрдам берадилар

Фото: MUIC

Корея ахборот жамиятини ривожлантириш институти (KISDI), Корея кичик бизнес институти (KOSBI) ва Глобал тадбиркорлик фонди (GEF) мутахассисларидан иборат делегация Тошкентга келди. Ташрифдан мақсад – Ўзбекистонда стартаплар экотизимини ва дастурий маҳсулотлар бозорини ривожлантиришга кўмаклашиш.

Дастурдан Корея Республикаси элчихонасида, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида, MUIC инновация марказида учрашувлар ўрин олган.

Шунингдек, кореялик экспертлар «Ўзбекистонда АКТ-стартаплар ва дастурий маҳсулотлар бозорини ривожлантириш сиёсати» мавзуида амалий семинар ўтказадилар. У Инҳа университетида бўлиб ўтади. Иштирокчилар орасида – АКТ вазирлиги, Mirzo Ulugbek Innovation Center, «Электрон ҳукумат» тизимини ривожлантириш маркази, «UZINFOCOM» ягона интегратори, «UNICON.UZ» маркази, Инҳа ва ТАТУ университетлари вакиллари мавжуд.

Семинарда таклиф этилган мутахассислар Корея Республикасининг стартаплар экотизими ривожланишидаги тажрибаси ва ушбу жараённи Ўзбекистонда имкони борича самарали ташкил этиш борасида ўз қарашлари билан ўртоқлашадилар.

Бу KISDI  экспертларининг мамлакатга биринчи ташрифи эмас. Жорий йил бошида делегация илк бор Ўзбекистонга ташриф буюриб, IT соҳасидаги давлат сиёсати, яратилган шарт-шароитлар ва инфратузилма билан танишгандилар. Шундан кейин АКТ вазирлиги ва MUIC ходимлари Корея Республикасида жавоб ташрифи билан бўлдилар. Улар Сеулдаги KISDI компанияси офисига ташриф буюрдилар, шунингдек энг муваффақиятли стартап-компанияларга бордилар. Бу галги ташриф давомида ўтадиган учрашувлардан бири ўша сафар таассуротларини муҳокама қилишга бағишланади. Томонлар IT-соҳа ҳолатидаги сифат ўзгаришлари, стартаплар экотизимларини яратиш ва ривожлантириш бўйича таклифлар билан алмашадилар, шунингдек бу йўналишда ишлаш бўйича «йўл харитаси»ни ишлаб чиқишга киришадилар.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид