Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
МДҲ мамлакатлари шаҳарларига ёзги сафарлар рейтингида Тошкент нечанчи ўринни эгаллади?
Боку, Минск ва Олмаота МДҲ мамлакатлари шаҳарларига ёзги саёҳатлар рейтингида етакчилик қилмоқда. Бу ҳақда «Турстат» таҳлил агентлиги томонидан тайёрланган ҳужжатда айтилади.
МДҲ шаҳарлари рейтинги 2018 йилнинг ёзида сайёҳлар сафарларининг машҳурлигини таҳлил қилиш асосида тақдим этилган.
Агентлик маълумотларига кўра, сайёҳлар ёзда МДҲдаги шаҳарларга ўртача 2 кунга келади, сўнг Бокудаги Каспий денгизи курортлари, Беларусдаги Нарочь кўлида, Олмаотадаги Чимбулоқ тоғ курортида, Қозоғистоннинг Боровое курортида, Қирғизистондаги Иссиқкўл кўлида ҳордиқ чиқаришни афзал кўришади.
Россиялик сайёҳлар МДҲ давлатлари шаҳарлари ва курортларида турар жой ва овқатланиш учун кунига ўртача 50-100 доллар сарфлайди.
МДҲга энг арзон ёзги турлар сифатида Кишинёв ва Бишкек танланади, ҳафта охиридаги турлар бўйича эса, Боку ва Остона етакчилик қиляпти.
Умумий рейтинг қуйидагича:
1. Боку (Озарбойжон)
2. Минск (Беларусь)
3. Олмаота (Қозоғистон)
4. Ереван (Арманистон)
5. Остона (Қозоғистон)
6. Бишкек (Қирғизистон)
7. Тошкент (Ўзбекистон),
8. Кишинёв (Молдова)
9. Душанбе (Тожикистон)
10. Ашхобод (Туркманистон)
Мавзуга оид
08:43
Жаҳон нефть савдоси маркази Осиёга кўчмоқда
20:06 / 10.06.2026
Президент ҳузурида Ислом цивилизацияси марказининг фаолияти ва режалари кўриб чиқилди
16:55 / 09.06.2026
Бизнес-омбудсман Тошкентдаги рекламаларни бузишда қонуний йўл тутишга чақирди
10:25 / 09.06.2026