Жаҳон | 19:46 / 24.07.2018
10942
1 дақиқада ўқилади

Россия президенти маслаҳатчиси Вениамин Яковлев вафот этди

Фото: ipc.arbitr.ru

Россия Федерацияси президентининг маслаҳатчиси Вениамин Яковлев сешанба куни узоқ касалликдан сўнг 87 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Россия Юристлар ассоциациясининг матбуот учун хабарномасида маълум қилинди. 

"24 июль куни, узоқ касалликдан сўнг Россия Юристлар ассоциациясининг ҳамраиси, Россия Федерацияси президентининг маслаҳатчиси, юридик фанлар доктори, профессор, Россия Фанлар академияси мухбир аъзоси, хизмат кўрсатган юрист Вениамин Яковлев ҳаётдан кўз юмди", - дея хабар беришган ассоциациядан.

Вениамин Яковлев 1989 йилнинг июлидан 1990 йилнинг декабрига қадар СССР адлия вазирларидан энг сўнггиси бўлган. 1990 йилнинг декабридан 1991 йилнинг ноябрига қадар СССР Олий Арбитраж суди раиси лавозимини эгаллаган. 1992 йилда РФ Олий Арбитраж суди раисига айланиб, уни 13 йил давомида бошқарди. Шундан сўнг РФ президенти маслаҳатчиси лавозимини эгаллади.

Мавзуга оид