Фан-техника | 23:17 / 24.07.2018
29612
3 дақиқада ўқилади

Xiaomi иккита янги ҳамёнбоп смартфон тақдим қилди

Мадрида Xiaomi’нинг тақдимоти бўлиб ўтди, унда иккита янги Mi A2 ва Mi A2 Lite моделлари тақдим қилинди. Испанияда смартфонлар 179 евродан бошлаб сотувга чиқарилади.  

Фото: Xiaomi

Xiaomi 2018 йил апрелда ҳамёнбоп смартфонининг янги версияси чиқишини маълум қилганди. У қўш камера, 18:9 нисбатдаги экран ва янги процессор олиши маълум қилинганди. Энди эса компания ушбу модел ва унинг Lite модели учун нархларни эълон қилди: 

Mi A2 4ГБ+32ГБ – 249 евро
Mi A2 4ГБ+64ГБ – 279 евро
Mi A2 6ГБ+128ГБ – 349 евро
Mi A2 Lite 3ГБ+32ГБ – 179 евро
Mi A2 Lite 4ГБ+64ГБ – 229 евро

Смартфонлар июлда 40 давлатда сотувга чиқарилади. 

Фото: Xiaomi

Қуйида ушбу моделлар ҳақида маълумотлар келтирилган.

Mi A2

Xiaomi Mi A2 5,99 дюймли, 2160×1080 пикселли ва томонлари нисбати 18:9 ли дисплей билан жиҳозланган. Олд панелнинг 77 фоизини эгалловчи IPS-экран четлари юмалоқланган. Смартфоннинг Snapdragon 660  процессори 4 та 2,2 ГГцли ва 4 та 1,8 ГГцли ядродан иборат, графика учун Adreno 512 чипи жавоб беради. 

Смартфонда USB 2.0 Type-C разъёми, SIM карта учун иккита слот, бармоқ излари сканери ва Wi-FI 802.11ac, Bluetooth 5.0, A-GPS ва GLONASS стандартларини қўллаб-қувватловчи инфрақизил порт ҳамда Qualcomm Quick Charge 3.0 қувватлагичи мавжуд. Аккумулятор сиғими 3000 мА-соатни ташкил қилади. Қурилма ўлчамлари қуйидагича: 158,7×75,4×7,3 мм, оғирлиги — 166 г.

Фото: Xiaomi

Mi A2 Lite

Ўлчамлари: 149,33×71,68×8,75 мм, 178 г. Дисплей: 5,84", 2280×1080, (~432 ppi), IPS LCD. Процессор: 8-ядроли Qualcomm Snapdragon 625, 2,0 ГГц, Adreno 506. Камера: 12+5 Мп (асосий қўш), 5 Мп (олд). Хотира: 3/4 ГБ тезкор, 32/64 ГБ доимий, microSD слоти. Батарея: 4000 мА-соат. Операцион тизим: Android 8.1 Oreo (One). Алоқа: microUSB 2.0, 3,5-миллиметрли разъём, SIM учун иккита слот. Корпус ранглари: кўк, қора, тилларанг.

Мавзуга оид