Жаҳон | 08:14 / 25.07.2018
9186
1 дақиқада ўқилади

АҚШ конгресси Туркияга F-35 қирувчиларини етказиб беришни тўхтатди

Фото: AP/Rick Bowmer

АҚШ конгресси Анқара Россиянинг С-400 зенит-ракета мажмуаларини сотиб олмоқчилиги сабабли Туркияга 5-авлоддаги F-35 қирувчи самолётларини етказиб беришни тўхтатди. Бу ҳақда The Washington Times нашри маълум қилди.  

Тегишли тузатма 2019 йил учун АҚШ мудофаа бюджетининг охирги вариантига киритилиб, уни конгресснинг икки палатаси тасдиқлади.

F-35’лар тақдири бўйича якуний қарор Пентагон самолётларни етказиб беришнинг бекор қилиниши оқибатларини таҳлил қилгандан кейин қабул қилинади.

The Hill нашрининг маълум қилишича, Пентагон 90 кун ичида конгрессга Туркиянинг F-35 дастурида иштироки тўхташи Анқара ва Вашингтон ўртасидаги муносабатларга ҳамда Туркиянинг С-400’ни сотиб олиш режаларига қандай таъсир кўрсатиши ҳақида доклад тақдим қилиши керак.   

Бундан аввалроқ Пентагон раҳбари Жим Мэттис конгрессменларни F-35’ларни етказиб беришни тақиқлаш ғоясидан воз кечишга чақирганди.

Мавзуга оид